Аускультация тренажёри аускультациянинг нормал ва патологик манзарасини эшитиш имконини берувчи юрак, ўпка, ичакнинг аускультация нуқталари (жами камида 40 та нуқта, нуқталарни қўшиш имкони бор) кўрсатилган инсон кўкрагидан (торс) иборат. (камида 87 та турлича овозлар, шунингдек Коронавирусга учраган катта ёшли беморларда кузатиладиган камида 5 та ўпкадаги ўзига хос овозли патологиялар, ва Коронавирусга учраган бемор болаларда кузатиладиган камида 5 та ўпкадаги ўзига хос овозли патологиялар). Торс жиҳози асосий анатомик мўлжалли жиҳатларига эга бўлиши лозим. Аускультация овозларини бошқариш ва ўрнатиш смартфонда, Android операцион тизимининг негизида амалга оширилади.
Интерфаол анатомик стол
Техник хусусиятлари: экран диагонали 50 дюйм/ экран тасвирининг майдалиги 4K/ зарбаларга чидамли корпус/ HDMI, USB уялари/ "Анатомик 3D-атлас" дастурининг имкониятлари: 1. Инсоннинг 3D-танаси аъзоларини ва тизимларини уч ўлчамли режимда кўриб чиқиш, таққослаш; 2. Инсон танасининг 3D-модели жинсини танлаш: эркак ва аёл 3. Асосий ишлаш режимлари: кўриб чиқиш, таққослаш режими, тест ўтказиш режими. 4. Инсоннинг 15 та аъзолар тизими акс эттирилади. 5. Ташҳис маълумотларини (КТ, МРТ, УЗИ) кўриб чиқиш ва ўрганиш, олинган маълумотларни тананинг 3D модели билан таққослаш. 6. Тахминан 40 та аъзоларнинг намунавий патологиялари. Шунингдек ёрдамчи матнлар ва аъзоларнинг таърифлари. 7. Инсоннинг 3D-танасининг 3 та проекциядаги қирқимлари: сагиттал, аксиал, коронал проекциялар, ҳамда VHP "музли анатомия" кесимлари. 8. Ўқитувчилар ўқувчилар учун тестларни мустақил тарзда яратиши имконияти бор, шу жумладан тест саволларини 3D-аъзога боғлаш мумкин.
Филлерларни ва инъекцияларни киритиш учун, ҳамда энг асосий косметик операцияларни амалга ошириш учун косметологик тренажёр
Филлерларни ва инъекцияларни киритиш учун, ҳамда энг асосий косметик операцияларни амалга ошириш учун косметологик тренажёр (машқ жиҳози) инсон танаси тўқималарига айнан ўхшаш реалистик эластик материаллардан ясалган. Таглик устидаги тиргакка ўрнатилган.
Фантом-манекен «аёл танасини ёриш
Аёлнинг тўлиқ бўйли манекени. Унинг қорин бўшлиги ёриб очилади. Аъзолари ва эпителиал тўқималари силикондан ясалган. Суяклари пластикдан ясалган. Кўкрак қафаси ечиб олиб қўйиш учун махсус зоналарига эга. Ичини тўлдириш учун сунъий қон тўпламнинг таркибига киради. Бирламчи ва иккиламчи жинсий белгилари бор
Лапароцентез тренажёри (машқ жиҳози)
Лапароцентез кўникмалари ва малакаларини намойиш қилиш ва ишлаб чиқиш учун ўқув модели катта ёшдаги инсоннинг қўл-оёқларсиз танаси (торс) шаклида ясалган, бунда ушбу муолажани бажариш пайтида беморнинг чалқанча ётган ҳолати учун хос бўлган анатомик жиҳатлари ва тафсилотлари сақланган бўлиши лозим. Торс инсон тўқималарига айнан ўхшаш материал билан қопланиши лозим. Тренажёр (ўқув жиҳози) ташҳис ва даволаш мақсадида қорин бўшлиғи пункцияси (лапароцентез) бажарилишини ўрганиб ишлаб чиқиш имконини бериши лозим. Лапароцентез учун ёстиқчалар тўқималарнинг нина остидаги реалистик қаршилиги даражасини таъминлайди. Ишлаш қулайлиги учун, торс жиҳози иш жойига унинг асосидаги силиконли орақистирмалар билан мутаҳкам бириктирилиши керак. Моделнинг ўлчами кўпи билан 98х50х45 см. Вазни кўпи билан 7 кг. Турли опциялари ва лапароцентез бўшлиғининг турли ўлчамлари бўлган жиҳозни буюртма қилиш мумкин.
Планшет компьютерининг асосидаги ўқув АНД
Ушбу тренажёр (машқ жиҳози) планшет компьютерининг асосидаги ўқув ташқи дефибриллятордан иборат бўлиб, турли интерфейслар (камида 3 та интерфейс) билан бирга ҳар хил сценарийлар киритилган, тўпламида жами камида 10 сценарий бўлиши лозим: болалар электродлари – камида 200 дона, катталар электродлари – камида 200 дона. Дастурий таъминот рус тилида. Планшет компьютери қуйида кўрсатилганлардан паст бўлмаган хусусиятларга эга бўлиши керак: Операцион тизими Android 8.x+ дан аввалги бўлиши мумкин эмас Экран диагонали камида 10.1" Процессор Samsung Exynos 7870 1600 МГц Процессор частотаси 1600 МГц Ядролар сони 8 Ҳисоблаш ядроси Cortex-A53 Тех-процесс 14 нм Ички қурилган хотира 16 ГБ Оператив хотира 2 ГБ Хотира карталари учун слот, microSDXC Экран 10.1", 1920x1200 Кенг форматли экран Экран тури - жилоли Сенсорли экран, сиғимли, мультитач Дюйм-пикселлар сони (PPI) 224 Видеопроцессор Mali-T830 Симсиз алоқа - Wi-Fi ни қўллаб-қувватлаш, Wi-Fi 802.11ac Bluetooth ни қўллаб-қувватлаш, Bluetooth 4.2, A2DP Уяли телефон режимида ишлаш имкони бўлиши керак
Қон олиш кўникмаларини ва малакаларини ишлаб чиқиш учун бармоқ учлари тўплами
Набор кончиков пальцев для отработки навыков забора крови
Бош мия фантоми
Бош мия фантоми, табиий катталиги ўлчамларида силикондан ясалган, унда жарроҳлик операцияларини ўтказиш ва анатомик тузилмаларни ўрганиш имконини беради, вазни камида 1 кг. (тўплами таркибида тўқималарни тиклаш тўплами ҳам тақдим этилади)